Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат сайловчилар билан учрашди
13:30 / 2022-03-22

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ахмед Реймов ўзи сайланган Нукус шаҳридаги “Қум овул” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда халқ  вакили  ҳудуд аҳолисини Наврўз умумхалқ байрами билан  муборакбод этди. Сайловчиларга  давлатимиз раҳбарининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида” ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар  ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берилди. 

Учрашув давомида аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланди. Жумладан, иштирокчилар томонидан йўлларни асфальтлаш ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш каби муаммолар билдирилди. 

Кўтарилган масалаларнинг аксарияти қонун доирасида ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юбориш  орқали бажарилиши назоратга олинди. Депутатнинг сайловчилар билан учрашуви жойларда давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири