Депутат ҳомийлигида маҳалла кўчалари шағалланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг кўмаги билан Шаҳрихон тумани “Янги маҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 километр ички йўллар шағалланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг кўмаги билан Шаҳрихон тумани “Янги маҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 километр ички йўллар шағалланди.
“Янги маҳалла” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 544 та хонадонда 798 та оила истиқомат қилади. Ёзда чангдан, куз-қиш ойларида лойгарчиликдан азият чекадиган маҳалла аҳли мутасаддиларга, юқори идораларга маҳалла кўчаларига шағал ёткизиш, асфальтлаш масаласида кўп мурожаат қилган. Бироқ, йиллар давомида амалий натижа бўлмади.
– Маҳалламиздаги мавжуд тўртта кўчанинг ҳолати жуда аянчли эди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қодиржон Холбеков. – Бир неча идора ва ташкилотлардан ёрдам сўрадик. Аммо барчаси “ана бўлади, мана бўлади”дан бошқа амалий жавобга ўтмади.
Депутат Одинахон Отахоновага раҳмат. Сайловда унга ишонч билдириб янглишмаган эканмиз. Унинг ҳомийлигида кўчаларимизга шағал ётқизилди. Бундан маҳалламиздаги каттаю кичик беҳад мамнун.
Лойгарчилик, қиш-қировли кунларда, айниқса, болалар йўлларнинг ёмонлигидан мактабга бориб келишга қийналишар эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Одинахон Отахонованинг ҳудудларни ўрганиши давомида маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо ижобий ҳал бўлди.