«Депутат» номли янги лойиҳа асосида онлайн форум ўтказилди
Кўплаб шижоаткор ёшлар, 5 та сиёсий партиядан расмий делегатлар, ёш депутатлар иштирокида «Депутат» номли янги лойиҳа асосида онлайн форум ўтказилди.
Кўплаб шижоаткор ёшлар, 5 та сиёсий партиядан расмий делегатлар, ёш депутатлар иштирокида «Депутат» номли янги лойиҳа асосида онлайн форум ўтказилди. Шунингдек, партияларнинг «Ёшлар қаноти» фаоллари ҳам форум ишида жонбозлик кўрсатдилар.
Форумни ўтказишдан асосий мақсад - ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш орқали уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, Олий Мажлис палаталари томонидан қабул қилинаётган қонунлар лойиҳаси билан таништириш, қонунлар лойиҳасини тайёрлаш амалиётини шакллантириш ҳамда ёшларнинг таҳлилий лойиҳалар яратиш мақсадида аналитик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилишдир.
Zoom иловаси орқали ўтказилган форум давомида лойиҳанинг дастурий мақсад-вазифаларидан ташқари фойдали жиҳатлари ҳам санаб ўтилди.
Иштирокчилар ташкилотчилар томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
Шоҳрух Маматқулов , «Депутат» миллий онлайн форуми бош ташкилотчиси