French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат мактабга сув тармоғини тортиб берди
15:10 / 2025-10-23

Ҳар бир депутатнинг асосий вазифаси – сайловчилари томонидан билдирилган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашишдир.

ЎзЛиДеП дан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган Қуразбай Ешбаев ҳам ана шундай масъулиятни ўз зиммасига олган. У Қорақалпоғистон Республикаси Кўнғирот тумани «Қўнғирот» овул фуқаролар йиғинида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида йиллар давомида ҳал этилмаётган сув таъминоти муаммосини жойига бориб ўрганди ва тезкор чора кўрди.

Мактаб марказий сув тармоғидан  200 метр узоқликда жойлашган бўлиб,  унда сув таъминоти умуман йўқ эди. Шу боис, ўқув жараёнида кўплаб қийинчиликлар туғиларди. Шунингдек, мактабда хоналарни  намликдан тозалаш, санитария ҳолатини сақлаш ва овқатланиш пунктларини таъминлаш каби масалалар ҳал этилмаган эди. Муаммо ўқувчиларнинг соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлаганди.

Депутат таълим муассасаси вакиллари билан биргаликда муаммони аниқлади. У ўз шахсий маблағи ҳисобига мактабга сув тармоғини тортиб берди. Шу билан бирга, сув ҳисоблагични ўрнатиш учун масъул идора – худудий сув хўжалиги ходимларига мурожаат қилди ва бунинг натижасида улар тезда керакли ускунани ўрнатиб беришди. Шундай қилиб, мактабда сув таъминоти тўлиқ йўлга қўйилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири