Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат маҳаллада суҳбат ўтказди
09:06 / 2025-09-27

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси депутат Дилноза Азизова хизмат сафари давомида давлатимиз раҳбарининг яқинда Наманган вилоятига амалга оширган ташриф манзилгоҳларида бўлди.

Президентимиз Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласидаги абгор ҳолат кескин танқид остига олиб, Янги Наманган номини олган маҳаллани номига муносиб равишда обод масканга айлантириш борасида аниқ топшириқлар берди. Эътиборлиси шундаки, бунёдкорлик ишларига 10 миллиард сўмлик маблағ ажратиб берилгани, вилоят аҳолисининг розилиги ва тараққиёт сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Айни кунларда Янги Наманган маҳалласида мавжуд саккизта кўчанинг барчасида ички йўлларни асфальтлаш жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.

– “Янги Наманган” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, тегишли мутасаддилар ва “маҳалла еттилиги” билан суҳбатлашдик, – дейди депутат Дилноза Азизова. – Маълум бўлишича, ном ўзгариши бўйича туман “топонимик комиссияси” хулосаси асосида республика Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига расмий хат йўлланган. Унинг жавоби келгандан сўнг масала маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилиши ва бу юзасидан тайёрланаётган ҳужжатлар билан кўздан кечириб, зарур тавсиялар бердик.

Парламент вакили шунингдек, аҳоли хонадонларига бориб, юртдошларимиз билан  юзма-юз мулоқотда бўлди. Бугунги кунда маҳалла томорқаларида балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик ва боғдорчилик билан шуғулланиб, мўмай даромад топаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Фуқаролар мамлакат раҳбари ташрифидан кейинги янгиланиш ва ўзгаришлар, инфратузилмадаги кенг қамровли ишлар ва аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан мамнун эканлигини билдирди. Бу розилик ўз навбатида, элимизнинг давлат сиёсатига бўлган ишончи натижасидир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.