English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат илдизсиз экилган ниҳоллар, мактабларга етиб бормаган кўчатлар ҳақида изоҳ сўради
16:52 / 2024-02-06

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Низомиддин Бакировнинг “Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида”ги ахбороти эшитувида депутат Наврўз Ризаев Ургут туманида мактабларга бирорта кўчат етказиб берилмаганини айтди:

– Яшил макон доирасидаги ишлар таҳсинга сазовор. Ахборотингизда мактабларга 200 тадан кўчат тарқатилди, деган рақамни айтдингиз. Файласуфларнинг шундай гапи бор: “рақамлар ҳақиқатдан сўзлайди”. Аммо бизнинг рақамларимиз кимнидир чалғитяпти, назаримда. Яқинда Ургут туманида бўлиб, умуммиллий лойиҳа доирасида кўчат экишда иштирок этдик. Аммо кўп кўчатларни илдизсиз экдик. Улар кўкарадими-йўқми, билмадим. Мактабларга эса бир дона ҳам кўчат боргани йўқ. Ургут тумани яхшиямки тоғолди ҳудуд бўлгани учун ҳудуд аҳолиси ўзлари арча, кўчат экиб, мактабларни обод қилиб қўйган. Нега бундай нотўғри ахборотлар тақдим этиляпти? Бунинг олдини олишнинг имкони борми?, – деди депутат. 

– Бу рақамларни ўзимизча ёзиб келганимиз йўқ, – деди бунга жавобан Низомиддин Бакиров. – Ўрмон хўжалиги тизимида шу пайтгача бунақа катта миқдорда (166 миллион дона) кўчат етиштирилмаган ва етказиб берилмаган. Ўрмон хўжаликлари икки йўналишда – мактабгача таълим муассасалари ва маҳаллаларга кўчат етказиб берган. Мактаблар эса маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган. Соғлиқни сақлаш муассасаларига Экология вазирлигининг жамғармаси ҳисобидан етказиб бериш белгиланган. Тўғри таъкидладингиз, сон кетидан югурмаслик, сифатга ишлаш керак. Бунга эътибор қаратамиз. 

М.Комилова, ЎзА