Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат бир оиланинг уйли бўлишига кўмаклашди...
10:38 / 2020-11-12

Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги «Бинокор» МФЙ ҳудудида яшовчи Галя Абдураҳмонова, қизи Ширингул Абдураҳмонова Ўзбекистон Республикасига 1992 йилда тасодиф туфайли келиб қолган.

Айни пайтда 2002 йилдан буён ушбу маҳаллада уч нафар набираси билан уй-жойсиз, ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз яшаб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, аммо фуқаролиги бўлмаган, ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилишлари мумкинлиги тасдиқланган.

Шунга кўра, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Наргис Давлятованинг мазкур оилага ёрдам бериш мақсадида Бектемир туман ҳокимияти, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБларига қилган мурожаатидан сўнг кўп вақт ўтмай, ушбу мутасаддилар фуқаро муаммосига барҳам беришди.

Она болаларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва набираларга туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди. Ҳокимият томонидан уй-жой берилиб, депутатларнинг шахсий маблағлари, қолаверса, маҳалла ёрдами ҳисобига капитал таъмирдан чиқариб берилди. Зарур жиҳозлар билан тўлдирилди. Кир ювиш машинаси, музлатгич, телевизор каби уй-рўзғор буюмлари шулар жумласидандир.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби