Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Депутат аёллар клуби": ютуқ ва камчиликлар
13:20 / 2022-02-04

"Миллий тикланиш" демократик партияси Бухоро вилояти Кенгашида “ZOOM” видеодастури орқали Кенгаш қошидаги "Депутат аёллар клуби"нинг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоби юзасидан кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий Кенгашлардаги МТДПдан сайланган депутат аёллар қатнашди.

"Депутат аёллар клуби"нинг 2021 йилда амалга оширган ишлари, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, 2022 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда клуб фаолиятига оид бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоларни "маҳаллабай" ва "фуқаробай" шаклда самарали ҳал этишда "Депутат аёллар клуби"нинг ўрни юзасидан долзарб ва муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Клуб фаолиятининг жорий йил якунлари юзасидан амалга оширган ишлари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, клуб аъзолари томонидан ўтказилган "Уйма-уй", "Депутат билан юзма-юз", "Хизмат-беминнат", "Депутат маҳаллада" лойиҳалари доирасида 2 минг 105 та хонадон ўрганилган. 1 минг 35 нафари эҳтиёжманд хотин-қизлар, 400 нафар аёллар бандлиги таъминланган, 63 нафар хотин-қизга имтиёзли банк кредитлари олиб беришга  эришилган. 209 нафар тиббий кўмакка муҳтож аёлга бепул даволаниш учун ордер, дори воситалари, 139 нафар хотин-қизга моддий ёрдам ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилган. Шунингдек, "маҳаллабай" ва "фуқаробай" ишлаш тизими асосида "Темир", "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарларига киритилган оилалар шароити ўрганилган. Аниқланган 2 минг 358 та муаммодан 1 минг 394 таси ижобий ҳал этилган.

"Сайёр қабул"лар доирасидаги 767 та учрашувда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга 1,5 мингдан ортиқ депутатлик сўровлари юборилган. 1 минг 179 таси ижобий ҳал этилишига эришилган.

Йиғилишда "Депутат аёллар клуби" фаолиятини жонлантириш, янада фаол ва ташаббускорлик асосида иш юритиш, ҳамжиҳатликда ишни самарали ташкил этишнинг муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, депутатлик фаолиятини юқори фаолликда самарали бажариб келаётган депутатлар билан бир қаторда сусткашликка йўл қўйган айрим депутатлар ишига танқидий ёндашилди. Уларга керакли топшириқ ва тавсиялар берилди.

"Депутат аёллар клуби"нинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди. Навбатдаги муҳим ва долзарб масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.

Зариф Комилов, ЎзА