Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат аҳоли муаммоларини ўрганди
12:16 / 2023-06-07

Бухоро вилояти Шофиркон туманида 19-Шибирғон округидан сайланган туман Кенгаши депутати Дилдора Аҳмедова аҳоли билан учрашиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

“Шибирғон” маҳалла фуқаролар йиғинида 610 хонадон, 796 оила, 3226 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, ҳудудда 4 қишлоқ яъни Шибирғон, Сафарман, Хасан хўжа, Терахон қишлоқлари мавжуд. Аёлларнинг 108 таси 4-босқич аёллар дафтарига киритилган. Ҳудудда 1 мактаб,  1 мактабгача таълим муассасаси, 1 оилавий поликлиника фаолият кўрсатмоқда. Кенгаш депутати бошчилигида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва фаоллар ногиронлиги бўлган аҳоли хонадонида бўлиб ҳолидан хабар олди.  

[gallery-12239]

Депутат бошчилигидаги масъуллар Шибирғон маҳалласи, Шибирғон қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муроджон Акрамов ва Сафарман қишлоғида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Сухроб Достоновларнинг хонадонида бўлиб уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди, муаммолари ўрганилди. Оилага “Саховат ва кўмак” туман бўлинмаси маблағлари ҳисобидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

– Сайловчилар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш инсонга масъулият юклайди, – дейди 19-Шибирғон округидан сайланган туман Кенгаши депутати Дилдора Аҳмедова. – Учрашувларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилади. Уларга кўмак берилади.  

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА