Депутат 25 нафар ўқувчининг дарслик китоблари учун ижара пулларини тўлаб берди
Куни кеча депутат саъй-ҳаракати билан яна бир хайрли ишга қўл урилди.
Кучли ижтимоий фаоллик. Бу халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, "Art Soft Holding" компанияси таъсисчиси, O’zLiDeP фаоли Олимхон Бобохоновнинг сайловолди дастурида ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири.
Айни шу мақсадда депутат томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, бугунги пандемия шароитида умумтаълим мактабларида санитария гигиена ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш каби эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча депутат саъй-ҳаракати билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Наманган шаҳридаги 4, 15, 22, 43, 46-сонли умумтаълим мактабларида билим олаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган 25 нафар ўқувчига дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини тўлаб берди. Албатта бу хайрли ташаббусдан кўзланган мақсад ҳам ёшларимизни чуқур илм олиб, муносиб касб эгаси бўлишларига кўмаклашишдир.