Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Департамент: қалбаки 1,4 минг долларни банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди
15:11 / 2024-11-27

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Ипак йўли” акциядорлик тижорат банки Чилонзор филиалининг қалбаки валюта бўйича қилган мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О. ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта – сўмга айирбошлаб олгани аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Бундан олдин Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланган эди.  

Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А. ва И.А. ҳамда бошқалар Янги Сергели кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 долларлик купюрадаги жами қалбаки 9 минг АҚШ долларини фуқаро Б.З.га 5 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н. Абдураимова,

ЎзА