Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Департамент: кредитни талон-торож қилганларга жиноят ишлари қўзғатилмоқда
14:40 / 2023-05-25

Кредит маблағлари аҳолига кўмак кўрсатиш, соҳаларни ривожлантириш учун берилади. Ким кредит олса, уни мақсадли сарфлаши ва маблағ банкка ўз вақтида қайтариб борилиши керак.

Лекин кредит маблағларини олиб, уни бошқа мақсадда сарфлаш ёки қайтармаслик каби ҳолатлар учраб турибди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари айнан шундай ҳолатларга қарши курашмоқда.  

“I.M.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари П.Т. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 миллиард сўм кредит эвазига шартномада белгиланганидек  темирга ишлов бериш, эшик ишлаб чиқариш қолиплари ва ускуналарини харид қилиши жоиз эди. Аммо жамият масъуллари  ушбу маблағларни нақдлаштириб, бошқа мақсадларга сарф қилган.  

Ушбу ҳолат Департаментнинг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.    

Фуқаро Ш.Т. ва ҳоким ёрдамчиси А.Д. фуқаро Н.Ж. ҳамда  бошқаларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз балиқчилик ва асаларичилик фаолиятини ривожлантириш учун 354,9 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. Ушбу маблағларни бошқа масъулияти чекланган жамиятларга ўтказиш орқали талон-торож қилган.  

Бу Департаментнинг Хатирчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.    

Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ходимлари ўтказган терговга қадар текширувда “E.X.” масъулияти чекланган жамият раҳбари М.Т. тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат бакни филиалидан ажратилган 350 миллион сўм кредит эвазига тиббий буюмларни харид қилмасдан, маблағни нақдлаштириб олгани аниқланган.    

“Ch.Р.” ва “D.С.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 214,5 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига 7 нафар фуқарога чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериши керак эди. Аммо у ушбу маблағларни ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган. Бу Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан аниқланган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА