Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновлик волейболчи қизлар мусобақада тенгсиз
10:56 / 2023-11-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг волейбол спорт тури бўйича қизлар жамоаларининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди. 

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида ўтказилган мусобақада 16-21, 22-26 ёш тоифасида туман босқичида ғолибликни қўлга киритган маҳаллаларнинг 30 та жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. 

Якуний натижаларга кўра, 16-21 ёш тоифасида биринчи ўрин Денов тумани “Чуқурқишлоқ” жамоасига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Термиз шаҳар “Чегара” ҳамда Қизириқ тумани “Хомкон” жамоалари эгаллади.

[gallery-14391]

22-26 ёш тоифасида Денов тумани “Ўзгариш” жамоаси ғолиблик шоҳсупасини забт этди. Шеробод туманининг “Гулистон” ҳамда Музрабод туманининг “Фидокор” жамоалари кейинги ўринларни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар