Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновда «Каптива»ни сохта рухсатнома билан жарима майдонидан олиб чиққан шахсга жиноят иши очилди
15:55 / 2020-10-19

З.Тўраев бир ой мазкур ҳудудда турган автомашинасига жарима пулини тўлашдан қочиб, жорий йил 29 апрелда Чорибек Ниёзовга расмийлаштирилган рухсатномани ўзининг номига қалбакилаштириб олади. Сохта рухсатнома билан ўз бошқарувидаги «Каптива»ни жарима майдонидан олиб чиқиб кетади.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, Денов туманидаги Шаҳринав маҳалласида яшайдиган Зокиржон Тўраев (исм-шариф ўзгартирилди) «Каптива» русумли автомашинасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 1-қисми ва 127-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун йўл-патруль хизмати инспектори томонидан тўхтатилиб, тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилади. Автомашина тумандаги «Ҳазарбоғ-Мелиорация-Агро» масъулияти чекланган жамиятига қарашли транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жарима майдонига қўйилади.

З.Тўраев бир ой мазкур ҳудудда турган автомашинасига жарима пулини тўлашдан қочиб, жорий йил 29 апрелда Чорибек Ниёзовга расмийлаштирилган рухсатномани ўзининг номига қалбакилаштириб олади. Сохта рухсатнома билан ўз бошқарувидаги «Каптива»ни жарима майдонидан олиб чиқиб кетади.

Ушбу иш бўйича тайинланган экспертиза жараёнида «Ҳазарбоғ-Мелиорация-Агро» масъулияти чекланган жамиятига берилган UZ-20 церийали, 75-075778-рақамли рухсатномадаги муҳр изи компьютер орқали рангли принтер ёрдамида нусха кўчириш йўли билан тайёрлангани, Денов тумани маъмурий амалиётининг фойдаланишида бўлган айлана шаклдаги муҳр изи бир-биридан фарқ қилиши аниқланган.

Бу қилмиши учун Зокиржон Тўраевга нисбатан тегишли жиноят иши қўзғатилди.