Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновда божхона ҳудудида қайта ишлаш режими асосида транспорт воситалари йиғилади
10:01 / 2025-07-08

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарлари ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида учрашув ташкил этиб, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимининг афзалликларини тушунтирмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари X.Халбаевнинг Денов туманидаги “ХУМО МОТОРС” масъулияти чекланган жамиятида ўтказган учрашуви ҳам шу мавзуга бағишланди. 

Янги корхона хориждан ярим тайёр ҳолатда олиб келган енгил автомобиль ва юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаларини “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали йиғиш операцияларини амалга ошириб, уларни тайёр ҳолатда  қўшни давлатларга экспорт қилишни мўлжалламоқда. 

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, дастлабки босқичда корхонага 115 минг доллар қийматидаги автотранспорт воситаси қисмлари хориждан божхона режимига жойлаштириш учун олиб келинган. Бутловчи қисмлар шу ерда йиғилиб, тайёр автотранспорт воситалари чет элдаги буюртмачиларига етказиб берилади. 

Корхона 2025-2026 йилларда қиймати 30,5 миллион долларга тенг беш минг дона юк ташишга мўлжалланган транспорт воситасини божхона ҳудудида қайта ишлаш режими асосида йиғади.  

Учрашувда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимининг қулайлик ва имтиёзлари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири