Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Денов туманида милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди
15:14 / 2023-03-03

2023 йил 2 март куни Денов тумани “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилди.

Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинди.  

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра хум милодий I-II асрларга тегишли экани тахмин қилинмоқда. Олимлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.  

 

ЎзА