Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Денов тумани жамоаси вакиллари Президент совғаси – “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди
16:31 / 2022-08-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Анъанавий “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Сурхондарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Термиз шаҳридаги санъат саройининг ёзги саҳнасида “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақаларининг финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари, соҳа мутахассислари ва ёшлар иштирок этди.

[gallery-8515]

Тадбирда мусобақада қатнашган ҳудуддаги 509 нафар ўқувчи ва 51 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчи-мураббийларига эсдалик совғалари топширилди. Хусусан, Денов тумани жамоаси вакиллари Президент совғаси – “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук, 2-ўрин телевизор, 3-ўрин велосипед ва I-III-даражали медаль, диплом ва кубок, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган ўқитувчи-мураббийлар спорт экипировкалари билан тақдирланди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА