Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Делегатлар қўллаб-қувватланди
14:09 / 2023-05-26

Нукусда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг X конференцияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман Кенгаши конференцияларидан сайланган делегатлар, партия фаоллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этди.

Конференция кун тартибида “Адолат” СДПнинг XI Қурултойига делегатларни  сайлаш  тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Уни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов бошқарди. Кун тартибидаги масала бўйича партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Отарбаев баёнот берди.

Бугунги кунда “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибида 40 мингдан ортиқ маслакдошни ўз сафларига бириктирган 418  та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Ушбу бошланғич партия ташкилотларида  партиявий лойиҳаларни муносиб даражада ижро этаётган, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга мақбул ечим топишда фаоллик кўрсатаётган ҳамда партия ғоя ва мафкураларини жойларда тарғиб қилаётган аъзолар кўпчиликни ташкил қилади.  

Қизғин муҳокамалардан сўнг, Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда, партия ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришда фаол бўлган партия аъзолари ва фаолларидан 13 нафари делегат этиб сайланди. Делегатлар жорий йил 29 май куни ўтказиладиган Ўзбекистон Адолат СДПнинг XI Қурултойида иштирок этади.

Тадбирда Элликқалъа тумани Кенгаши раиси Ў.Каримов, Мўйноқ тумани Кенгаши раиси А.Иниятова ва бошқалар сўзга чиқиб, делегатларни қўллаб-қувватлади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА