English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Декларациялар мулоқоти” хорижлик мутахассислар нигоҳида
16:13 / 2022-05-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида турли мамлакат диншунос олимлари ва амалиётчи мутахассислари иштирокида ўтаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида кўплаб халқаро экспертлар фикр-мулоҳаза билдиришмоқда.

 Крис Сайпл, АҚШ Глобал ҳамкорлик институти президенти:

— Диний эътиқод эркинлиги мавзусини муҳокама қилиш, мавжуд барча анъаналарга муносабат билдириш мақсадида Тошкентда йиғилдик. Дарвоқе, мен AҚШ ва Ўзбекистон муносабати ҳақида диссертация ёзганман. Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг амалга оширилаётган ислоҳотлар ақл бовар қилмас даражада тез ва самарали тус олди. Бутун дунё ана шу тараққиётни, мамлакатнинг БМТ фаолиятидаги етакчилигини, масалан, маърифат ва бағрикенглик резолюцияси қабул қилинганини эътироф этмоқда. Эндиликда биз қонунчилик соҳасида, кишилар вақтида ўз фикрини билдира олишини таъминлаш йўлида ишлаяпмиз. Бу галги халқаро форум давомида алоҳида аҳамиятга эга муҳим халқаро ҳужжат - “Бухоро декларацияси” қабул қилиниши кутиляпти. Мазкур ҳужжат аввалги Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак ва Пунто-дел-Эстеда декларацияларини тўлдиради, деган умиддаман. Анжуман диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини халқаро даражада қарор топтиришга Ўзбекистоннинг салмоқли ҳиссаси бўлиб қўшилиши аниқ.

Умар Санда Аҳмад, Гана қуролли кучлари бош имоми, мамлакатнинг Мисрдаги собиқ элчиси:

— Ўзбекистонда эканимдан жуда мамнунман. Умуман, республикада амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдаман. Аминманки, нуфузли халқаро форумнинг асосий натижаси бўлиши кутилаётган “Бухоро декларацияси” Ўзбекистонда яшаётган турли дин вакиллари эътиқод эркинлигини янада мустаҳкамлайди. Бу заминдан жаҳонга машҳур Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Мотуридий каби буюк зотларни етишиб чиққан. Юртимга қайтгач, ҳаммага “Ислом дини маркази”да бўлганимни айтиб бераман.

 

 

 

Жеймс Чен, АҚШ Глобал жалб қилиш институти вице-президенти:

— Ўзбекистонда 3-марта бўлишим. Илк бор 2018 йил келганман. Ҳар ташрифим давомида мамлакатда эътироф этса арзигулик ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўляпман. Юртингизда маданиятлараро диний саводхонлик борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний қатламга эътибор йилдан-йилга ортмоқда. Мазкур форум турли дин вакиллари эътиқод эркинлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинлигини халқаро миқёсда фаол тарғиб этишга ёрдам бериши шубҳасиз.

У.МАҲМИРЗАЕВ ёзиб олди.

ЎзА