Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқонобод сел-сув омборининг фойдали сув сиғими 20 миллион метр кубга етказилади
11:44 / 2021-01-06

Деҳқонобод сел-сув омбори 1975-1981 йилларда қурилган. Эксплуатацияга топширилган вақтда унинг умумий сув сиғими 18,5 миллион метр куб, фойдали сув сиғими 15,4 миллион метр кубни ташкил этган.

Ҳозирги кунда сел-сув омборининг 17 миллион метр кубини лойқа босган, қолган 1,5 миллион метр кубида сув йиғилади.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдага тегишли фармойишига мувофиқ, Деҳқонобод сел-сув омборининг фойдали сув сиғимини 20 миллион метр кубга етказиш бўйича қўшимча бажарилиши кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш тадбирлари белгиланди.

Мазкур объектга пудратчи ташкилотни аниқлаш учун 2017 йил октябрь ойида тендер савдолари ўтказилган. Аниқланган пудратчи ташкилот томонидан бу ерда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Объектга масъул шахслар ташрифи чоғида Деҳқонобод сел-сув омборининг фойдали ҳажмини 20 миллион метр кубгача ошириш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилган эди.

Шу асосда буюртмачи “Қашқадарёсувқурилишинвест” ДУК томонидан белгиланган тартибда техник топшириқ ишлаб чиқилди. Техник топшириқ асосида ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, ўрнатилган тартибда соҳавий ва давлат экспертиза хулосалари олинди ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Илмий техник кенгаши томонидан тасдиқланди.

Фармойишга асосан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу объект қурилиш-монташ ишлари учун 30 миллиард 819 миллиондан ортиқ маблағни 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Сув хўжалигига (Қашқадарё вилояти бўйича) ажратилган капитал маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Қурилиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажаралишини назорат қилади.

– Ушбу омборнинг фойдали ҳажмини ошириш ҳар томонлама фойдали бўлади, – деди “Ўзсувлойиҳа” акциядорлик жамияти лойиҳа бош муҳандиси Асқар Ишанов. – Масалан, баҳор ва куз ойларида содир бўладиган сел-тошқин сувларини омборда сақлаб, аҳоли яшаш пунктлари, давлатлараро автомобиль йўллари, кўприклар ва саноат корхоналари сел-тошқин сувларидан ҳимояланади. Фармойиш ижроси билан дарё бўйида жойлашган объектларнинг хавфсизлиги, шу билан бирга, 1600 гектар суғориладиган ер майдони, 28 минг аҳоли истиқомат қилаётган қишлоқларда қўшимча равишда 400 гектар томорқа ер майдони суғориш суви билан кафолатли таъминланади. Яна 400 га яқин иш ўрни яратилади.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА