Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқонобод – Оқсув лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди
18:03 / 2021-05-04

Қашқадарё вилоятида қиймати салкам 269 миллиард сўм бўлган Деҳқонобод-Оқсув лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов иштирок этди.

Лойиҳа бўйича 78,8 километр ичимлик сув қувури ҳамда бир суткада 10 минг 800 метр куб сув йиғиш иншоотини қуриб битказиш режалаштирилган. Шунингдек, 183 километр қишлоқ аҳоли пунктларигача ва 310 километр ички сув тармоқлари, 2 та 500 метр кублик сув сақлаш ҳовузи, 1 та сув тақсимлаш иншооти қуриб битказилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, туманнинг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқдаги 113 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қурилиш ишлари 2018 йил бошланган бўлиб, лойиҳага жами 268 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни кунга қадар 226 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган.

Ў.Баротов,

ЎзА