Деҳқончилик учун ажратилган ер майдони сотилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. Гулистон тумани, “Ҳосилобод” СИУ ҳудудидан деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган суғориладиган 25 сотих ер майдонининг 10 сотихини 15 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро З.га танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш. Суяров, ЎзА