French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон хўжаликларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
09:37 / 2024-04-12

“Агроинспекция”нинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилоятида 2022-2023 йиллар давомида 9530 гектар ер майдони 24 минг 764 та лот лойиҳалаштирилиб, 24 минг 756 та лот “e-auksion” танловларига чиқарилган. Шундан 24 минг 596 та лотдаги 9 минг 442 гектар ер майдонларида ғолиблар аниқланган. Қолган 160 та танловда турган 89 гектар ер майдонининг ғолиблари ҳали аниқланмаган.

– Ўрганиш давомида Навбаҳор туманида деҳқон хўжаликлари учун ажратилган ерлардан “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида 22,7 гектар, “Кескантерак” ҳудудидан 60,7 гектар, “Зарафшон” ҳудудидан 7,9 гектар, “А.Навоий” ҳудудидан 43,9 гектар, “Янгиқўрғон ҳудудидан 11,3 гектар, “С.Жўраев” ҳудудидан 16,5 гектар, “Учтут” ҳудудидан 24,37 гектар, “Туркистон” ҳудудидан 45,05 гектар, “Навбаҳор” ҳудудидан 55 гектар, жами 581,4 гектар ер майдонлари шу кунга қадар шудгорланмаган, – дейди инспекциянинг вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси Азимжон Туробов. – Бундан ташқари, аҳолига деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича ўрганишларда 76 нафар фуқаро 53,51 гектар ердан фойдаланмасдан, экин экмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги, майдонлар қаровсиз ҳолатда эканлиги аниқланди.

Ҳозир ўрганишлар давом этмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири