Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари тасдиқланди
12:26 / 2023-01-10

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари қурилаётган, қайта қурилаётган ва фаолият юритаётган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи барча деҳқон бозорларининг санитария-гигиена ҳолати, улардаги маҳсулотларни сақлаш, ташиш ҳамда сотишга бўлган санитария талабларини белгилайди.

Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари 9 та бобдан иборат бўлиб, 1-бобда деҳқон бозорлари ҳудудига бўлган санитария талаблари, 2-бобда сув таъминоти ва канализацияга бўлган талаблар, 3-бобда вентиляция, иситиш ва ёритишга бўлган талаблар, 4-бобда бозор хоналарига бўлган талаблар,  5-бобда эса асбоб-ускуна ва жиҳозларга бўлган санитария талаблари, 6-бобда озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишга бўлган санитария талаблари белгиланган. Шунингдек, 7-боб дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларига, 8-боб бозорларда озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини ташишга бўлган санитария талабларига, 9-боб бозор ходимлари ва сотувчиларга нисбатан шахсий гигиена талабларига оид.  

Ушбу санитария талабларига кўра, сут маҳсулотлари тоза идишда қабул қилинади. Идишлар махсус материаллардан (шиша, чинни, алюмин, бидонлар) тайёрланиши ва улар тоза ҳамда зич ёпиладиган қопқоқли бўлиши керак.  

Мевалар, сабзавотлар ва тузламалар бир-биридан алоҳида жойлаштирилган ҳолда сотилади.  

Тузланган мева ва сабзавотлар фақат шу мақсадлар учун мўлжалланган ёғоч, сирланган ёки пластик идишларда сотилади. Харидорларга маҳсулотлар фақат махсус куракчалар ва чўмичларда олиб берилади.  

Қуритилган қўзиқоринларни сотиш учун алоҳида илгаклар билан жиҳозланган жой ажратилади.  

Ун, ёрма, дон маҳсулотлари тагликлар устига жойлаштирилган тоза идишларда туриши ва харидорларнинг тоза идишларига солиниши керак.  

Тез бузиладиган маҳсулотлар очиқ майдонларда совутгичларда сақланган ҳолда сотилади.  

 

ЎзА