ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори қошидаги Ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораторияси фаолияти билан танишиш мақсадида “Деҳқон бозорларида сотилаётган маҳсулотларнинг амалдаги меъёр талабларига жавоб бериши, истеъмолчилар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига зиён етказмаслиги бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?” мавзусида пресс-тур ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосидаги пресс-тур давомида иштирокчилар бозордаги маҳсулотлар, айниқса гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, мева-чева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини аҳолига реализация қилиш, мазкур маҳсулотларнинг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари, хусусан, қонуннинг 12-моддасига асосан санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлишини ва истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсизлигини, шунингдек, уларнинг мол-мулкига зарар етказмаслигини таъминлаш бўйича ваколатли идора томонидан олиб борилаётган давлат назорати ишларини ўрганди.
Тадбир давомида журналистлар соҳага оид масалаларда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлардан бохабар бўлиш баробарида, ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олди.
[gallery-8328]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА