Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳлида ҳарорат рекорд даражага чиқди
16:45 / 2024-05-29

Ҳиндистонда иссиқ ҳаво рекорди қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат метеорология департаменти маълум қилди.

Мунгешпур ва Нарела туманларида ҳарорат Цельсий бўйича +49,9 даражага етган. Бу меъёрдан 9 даража юқори ҳисобланади. Нажафгархеда ҳарорат ўлчагич +49,8 ни қайд этди.

Аввалги энг юқори ҳарорат Деҳлида 2022 йил 15-16 май кунлари кузатилган – 49,2 даража иссиқ.

Дарвоқе, Ҳиндистонда энг жазирама ҳудуд Ражастхондаги Чуру шаҳри ҳисобланади. Бу ерда сешанба куни ҳарорат +50,5 даражага чиққан. 2016 йил штатнинг бошқа бир шаҳри – Пхалодида ҳарорат +51,5 даражага кўтарилган.

Ҳукумат одамларга қуёш тафтида туриб қолмаслик, рангли кийим кийишни маслаҳат бермоқда. Ахборотда айтилишича, 1 мартдан буён мамлакатда жами 16 минг кишини иссиқ урган, 60 ҳолат ўлим билан якунланган.