Деҳли университети COVID-19 туфайли ота-онасидан айрилган талабаларни шартнома тўловларидан озод этади
Деҳли университети маъмурияти "COVID-19" сабаб ота-оналаридан бирини ёки иккисидан ҳам айрилган барча талабаларни шартнома тўловларидан озод қилишни маълум қилди. Бу хабарни вице-канцлер вазифасини бажарувчи П.C Жоши вирусдан вафот этган университет ҳамжамияти аъзолари шарафига ўқилган ибодат пайтида эълон қилди.
Жоши ўз мурожаатида сўнгги икки ой ичида университетнинг Сиёсий фанлар кафедраси мудири Веена Кукрежа, деканлардан бири Винай Гупта сингари 50 дан ортиқ ўқитувчи, талабалар ва маъмурлари коронавирусдан вафот этганлигини айтиб ўтди.
Университет COVID тарқалашининг кескин ортиши сабаб икки марта қолдирилган барча сўнгги курс талабалари битирув имтиҳонларини янги ҳафтадан бошлаб онлайн шаклда ўтказлишини маълум қилди.