Деҳли сарҳадларида бўй чўзиб турган 73 метрлик Қутб Минор пойтахтнинг ажойиб ёдгорлиги ва рамзларидан ҳисобланади.
Жаҳон мероси бўлмиш ушбу объект 1192 йили ҳиндлар устидан ғалаба қозониб, Деҳлининг биринчи султони бўлган Қутбиддин Ойбек томонидан зафар минораси сифатида қурдирилган.Қизғиш қумдан кўтарилган ёдгорлик мамлакатдаги мусулмонларнинг илк обидаларидан ҳисобланади.


У кейинчалик уч ворис томонидан яна баландроқ кўтарилган ва таъмирланган. Ҳозир унинг баландлиги 5 қаватни ташкил қилади ва тепага 379 та зина орқали кўтарилиш мумкин. Минора тарҳи конуссимон, ғаровли, ғранит блоклар ганчҳок билан мустаҳкамлаб қурилган, баландлиги 72,6 м, диаметри асосида 14,74 м, учида 3,05 м. Қуйи 3 қатлам турли рангдаги қумтош билан, юқори 2 қатлами оқ мармардан деярли безаксиз қайта тикланган.


Минора белбоғига муқарнас нақшлар ишланган, султонлар тарихи, уларга мадҳия, Қуръон оятлари ёзиб безатилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YQaierphbHQ" title="Деҳли. Қутб Минор" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов (видео), ЎзА