Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳли ҳавоси болалар саломатлигига жиддий таҳдид солмоқда
16:34 / 2025-11-29

Ҳиндистон пойтахти Деҳлини қоплаб олган заҳарли тутун болалар соғлигига сезиларли зарар етказмоқда. Кир ҳаво педиатрия клиникаларида беморлар сони кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Мегаполис яқинидаги Нойда шаҳрида жойлашган болалар шифохонасига борган ВВС мухбири қабулхона олдида йиғилган ота-оналар нафас қисиши, йўтал ва аксиришдан шикоят қилаётганига гувоҳ бўлган.

Аҳолининг аксарияти октябрь ойидаёқ касаллана бошлаган. Айнан ўша вақтда пойтахт ҳавоси сифати хавфли даражага тушиб кетган эди. Охирги бир ой давомида Деҳлида тегишли индекс (AQI) кўрсаткичи 300-400 оралиғида сақланиб турди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган меъёрдан 20 баробар юқори.

Ҳар йили қиш мавсумида Деҳли ва Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво сифати кескин ёмонлашади. Бунга сабаб сифатида саноат чиқиндиси, йўл ҳаракати зичлиги, шамол тезлиги ва ҳарорат пастлиги, қўшни штатлардан қишлоқ хўжалиги экинлари қоқими ёғилиши каби кўплаб омиллар айтилади.

Изланишлар заҳарли ҳаво болаларда иммунитет тушириши, ривожланишни сусайтириши, когнитив қобилиятни камайтиришини кўрсатмоқда. Кембриж университети яқинда ўтказган тадқиқот эса ҳаво ифлосланиши баъзи деменция турлари, жумладан Альцгеймер хасталиги хавфини оширишини исботлади.

Вазият оғирлашгач, Деҳлида мактабгача ва бошланғич таълим муассасалари дарсларни гибрид тартибга ўтказди. Очиқ ҳаводаги спорт тадбирлари вақтинча тўхтатилди.

Бинобарин, ота-оналар болаларни узоқ вақт уйда ушлаб туриш, деярли, имконсизлигини таъкидлайди.

Д.Ҳакимов, ЎзА