English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деградацияга учраган яйлов ер майдонлари ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари кўрилмоқда
12:16 / 2023-10-25

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси томонидан яйловлардан фойдаланиш, майда шохли наслдор молларни кўпайтириш ҳамда деградацияга учраган яйлов ер майдонлари ҳолатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Э.Ҳайитов бошчилигида ўтган йиғилишда ҳам жорий йил якунига қадар деградацияга учраган яйлов ер майдонлари ҳолатини яхшилаш, улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва молларининг озуқага бўлган талабини қондириш ва наслчилик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ҳамда ходимлари, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш маркази директори, шунингдек, Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган қоракўлчилик кластерлари ва қоракўлчилик наслчилик масъулияти чекланган жамиятлари раҳбарлари иштирок этди. 

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилган ҳолда яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уруғчилик майдонларини ташкил этиш ва кластерлар томонидан амалга оширилиши белгиланган инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати ҳақида сўз юритилди. 

Йиғилиш давомида олимлар томонидан яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича илмий амалий кўрсатмалар берилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА