Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дебатдан кейин Ҳаррис кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда
18:42 / 2024-09-13

“Reuters” агентлиги ва “Ipsos” компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаси Демократлар партиясидан президентликка номзод ва амалдаги вице-президент Камала Ҳаррис телевидение орқали тўғридан-тўғри ўтказилган дебатдан сўнг сайловчилар қўллаб-қувватлови бўйича республикачи рақиби, собиқ Президент Дональд Трампни беш фоиз фарқ билан ортда қолдираётганини кўрсатмоқда.

Маълум бўлишича, ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида америкаликларнинг 47 фоизи Ҳаррисга овоз беришга тайёр, респондентларнинг 42 фоизи Трампни ёқлашини билдирган. Сўралганларнинг рақобатчилар ўртасида ҳафта бошида кечган баҳс-мунозарадан хабардорлари дебатда Ҳаррис устунлик қилганини айтган.