English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқонободда қоидабузарлар қўлга олинди
16:00 / 2020-09-30

Тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси билан маъмурий жаримага тортилди.


Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг "Давлат экологик назорат рейд тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғи ҳамда Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалиги директорининг ўрмон фонди ерларида ўрмон қоидабузарликларини олдини олиш ҳамда аниқланган ҳолатлар юзасидан чора кўриш бўйича йўлланган алоқа хати юзасидан Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигига қарашли ва унга туташ ҳудудларда Давлат экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Ўрмон қўриқчилари билан биргаликда ўтказилган рейд давомида Деҳқонобод тумани Бошчорбоғ МФЙ орқали ўтган ички автойўлдан ҳаракатланиб келаётган ГАЗ 53 русумли юк автомашинаси тўхтатилганда машина юкхонасида қуриган олма ва табиий ҳолда ўсувчи зарафшон арча дарахтининг қуриган танаси бўлаклаб юклаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жойида суриштирилганда Чилгаз МФЙда яшовчи Ғ.А исмли шахс томонидан ўрмон ҳудудидан қуриган арча дарахтини рухсатсиз ўтин сифатида ишлатиш учун кесиб И.Қ бошқарувидаги ГАЗ 53 русумли юк автомашинасига юклаб олиб келаётганлиги аниқланди. Тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси билан маъмурий жаримага тортилди.

Шунингдек Деҳқонобод тумани Бошчорбоғ МФЙ да ҳам Чилгаз МФЙда яшовчи Й.А исмли шахс томонидан арча дарахтининг қуриган танаси бўлаклаб олиб кетилаётган вақтда қўлга олинди.

Аниқланган икки ҳолат бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси билан маъмурий жаримага тортилди.

Фуқароларга Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги ва экология соҳасига оид қонунлар тушунтирилди.

Тўғри, қиш эшик қоқмоқда. Хонадонларни иситиш учун тоғли ҳудуд аҳолиси асосан ўтиндан фойдаланади. Лекин бу табиатга зарар етказиш, қизил китобга киритилган ноёб дарахтларни кесиш ҳисобига қопланмаслиги керак. 

Зеро табиатни асраш нафақат соҳа мутасаддилари зиммасидаги, балки табиат билан ҳамнафас яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи саналади.