Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даврага кел, дугонажон!
15:59 / 2025-07-11

Навоий шаҳридаги “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Оила ва хотин-қизлар, Мактабгача ва мактаб таълими, Ёшлар ишлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Қизларжон” клуби, “Оқила аёллар” ҳаракати, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Мададкор ёшлар” маркази, “Зиёкор” аёллар ва ёшлар маркази, “Лидер” ёшлар ва аёллар маркази ҳамкорлигида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Даврага кел, дугонажон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маҳалладаги 14 ёшдан катта қизлар ва уларнинг оналари иштирок этган тадбирда гуруҳларга бўлинган ҳолда психологик тренинг ва ёш қизлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

– Қизлар тарбияси нафақат бир оиланинг, балки бутун жамиятнинг келажагини белгилайдиган муҳим жараёндир, – дейди “Қизларжон” клуби бош координатори Гулҳаё Равшанова. – Мамлакатимизда эса таълим-тарбия жараёнига алоҳида эътибор қаратилган. Хотин-қизлар учун барча йўналишларда имконият ва имтиёзлар, қулайликлар яратиб берилмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилмоқда. Магистратурада ўқишни истаган қизларимиз учун контракт тўлови тўлаб бериляпти. Касб-ҳунарни ўрганиш истагида бўлган хотин-қизлар эса бепул касбларга ўқитилиб, ишга жойлаштирилмоқда. Имтиёзли кредитлар олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган опа-сингилларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. 

Тадбирда хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларга ечим изланди. Оилавий ҳаётга тўла-тўкис тайёрлаш, эрта никоҳ, эрта туғруқ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, “Уста-шогирд” анъанаси асосида касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунчалар берилди.  

– Мен тадбирга онам билан бирга келдим, – дейди Баҳора Қаҳҳорова. – Маҳаллада тенгдошларим билан шахмат мусобақасида иштирок этиб, ғолиб бўлдим. Энди ҳар ҳафта маҳалла кутубхонасига келиб ушбу мусобақаларни давом этирамиз. Китоблар ўқиймиз. Тадбирда онам ҳам психологик тренингда фаол иштирок этди.  

Тадбир сўнггида фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмалари совға қилинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири