French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давра суҳбати бўлиб ўтди
16:52 / 2026-02-17

Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Илмли аёл — жамият кўзгуси” ҳамда “Илм ва аёл: барқарор жамият сари” мавзуларида давра суҳбати юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур тадбир хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, илм-фан ва спорт соҳаларида аёллар ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилди. Давра суҳбатида марказ ўқитувчилари, мутахассислар ҳамда ёш педагоглар фаол иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар аёлларнинг илм-фан, таълим ва спорт соҳаларида эришган ютуқлари, уларнинг жамият тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссаси ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Таъкидланганидек, билимли ва маърифатли аёл нафақат оила таянчи, балки жамиятнинг маънавий устуни ҳам ҳисобланади.

Бугунги кунда аёлларнинг замонавий илм йўналишларида, инновацион лойиҳалар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этаётгани мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ва кенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.  

Мазкур давра суҳбатида хотин-қизларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий изланишларга йўналтириш, касбий маҳоратини ошириш муҳим вазифалардан бири экани алоҳида қайд этилди.

Суҳбат очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар ўз тажрибалари, фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Айниқса, ёш педагоглар ва қизларнинг илмга бўлган қизиқишини ошириш, уларни халқаро танловлар ва илмий анжуманларда иштирок этишга рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида марказнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Назокат Низомова ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилноза Намуратовалар МДҲ миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловда муносиб иштирок этишгани учун “Эл-юрт фахри” гувоҳномаси ва кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Ушбу эътироф нафақат уларнинг шахсий ютуғи, балки марказ жамоасининг самарали меҳнати ҳамда таълим сифати юқори даражада эканининг яна бир ёрқин далилидир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири