Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давосда Украинани тиклаш бўйича келишув имзоланиши сўроқ остида турибди
22:51 / 2026-01-23

Европа Комиссияси Давосда Украинани тиклаш бўйича келишув имзоланишини тасдиқлай олмади. Тузилма вакили Гийом Мерсье сўзларига кўра, ЕИ маросимда иштирок этишни режалаштирган эди.

“Financial Times” газетаси Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Украина, Европа ва Қўшма Штатлар томонидан келишилиши ва шу ҳафта эълон қилиниши кутилган 800 миллиард долларлик Украинани тиклаш режаси кейинга қолдирилгани ҳақида ёзган.

Нашр таъкидлашича, бунга эҳтимолий сабаб шуки, Трампнинг Гренландия ва “Тинчлик кенгаши” тўғрисидаги баёнотидан кейин АҚШ ва Европа давлатлари ўртасидаги муносабатида кескинлик юзага келган.

- Режалаштирилган тадбир ҳақида менда аниқ маълумот йўқ, - деди Мерсье журналистларнинг "Европа институтлари раҳбарларидан бири иштирок этишни режалаштирганми, умуман маросим бўлиб ўтадими?" деган саволига жавоб бераркан.

С.Раҳимов, ЎзА