Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми COVID-19 туфайли бошқа вақтга кўчирилди
18:14 / 2021-12-20

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) ташкилоти Давосда уюштирадиган ҳар йилги учрашувини янги “омикрон” штамми тарқалиши туфайли кейинга қолдирди, дейилади ташкилот тарқатган баёнотда. Мазкур баёнот ЖИФ сайтида эълон қилинди.

"Бу галги йиллик учрашув Швейцариянинг Давос-Клостерс шаҳрида 2022 йил 17-21 январь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Энди тадбирни ёз бошига ўтказиш режалаштирилди", - дейилади баёнотда.

"Ҳозирги пандемия шароитида глобал офлайн учрашувларни ўтказиш жуда мураккаб. Унга тайёргарлик экспертлар тавсияси билан ҳамда Швейцария ҳукуматининг барча даражада яқин ҳамкорлиги билан олиб борилган эди. Форумда тиббий қоидаларга қатъий амал қилиниши кўзда тутилганига қарамай, омикрон штаммининг тарқалиш тезлиги ва унинг сафар қилишга бўлган таъсири учрашувни кечиктиришга сабаб бўлди", - дея тъкидланади хабарда.

Икки йилдирки, Давосда ҳар йили бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми COVID-19 билан боғлиқ чекловлар туфайли қолдирилмоқда.