Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободлик аёлга 21 йил деганда туғилганлик гувоҳномаси берилди
10:45 / 2021-08-29

Турмуш жараёнида ҳужжат ишларини ўз вақтида ҳал эта олмаслик одамни ортиқча овора-ю сарсон бўлишига олиб келади.

Наманган шаҳрининг Давлатбод туманида яшовчи, асли фарғоналик Лайло Тошматова бу йил 21 ёшни қаршилади. У бир қатор сабаблар билан ҳали ҳамон туғилганликни қайд этиш ҳақидаги гувоҳнома ҳужжатисиз яшаб келаётган эди. Бу орада турмушга чиқиб, икки нафар фарзанднинг онаси бўлди. Аёл болаларини туғруқхонадан олиб чиқишда ҳам муаммоларга дуч келганидан кейин ўзининг туғилганлик гувоҳномасини олиш учун туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига мурожаат қилади. Унинг мурожаати қонуний кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Экстерриториаллик тамойили асосида гувоҳнома расмийлаштирилиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжати унга тантанали тарзда топширилди. Лайло эндиликда фуқаролик паспортини олганидан сўнг, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ҳам расмийлаштириши мумкин.

– Очиғи, шунча йил туғилганлик гувоҳномаси ва паспортсиз юриб жуда қийналдим, – дейди Лайло Тошматова. – Қай бир идорага бормай, ҳужжатларим йўқлиги сабаб ишим битмасди. Давлат хизматлари агентлиги ва ФҲДЁ бўлими менга яқиндан ёрдам бериб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёнаси арафасида туғилганлигимни қайд этиб беришди. Бундан жуда хурсандман.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА