Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда
12:13 / 2025-11-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласида “Ёшлар истироҳат боғи”нинг қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Республика бюджетидан ажратилган 7,8 миллиард сўм маблағ электр тармоқларини янгилаш, суғориш тизимини қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ажратилиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 75 та янги иш ўрни яратилиши, шунингдек, 35 нафардан зиёд тадбиркор фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

[gallery-26337]

Туман ҳокими қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, жараённи тез кунларда якунлаб, объектни расмий очилиш маросимига тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Яқин кунларда “Ёшлар боғи” нафақат маҳаллий аҳоли, балки вилоят меҳмонлари учун ҳам қулай дам олиш ва кўнгилочар масканга айланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА