Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда яшил макон яратишга киришилди
12:16 / 2023-10-27

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида кузги дарахт экиш мавсумига старт берилди.

Маълумки, жорий йил 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Ушбу мавсум давомида туман ҳудудида 46 турдаги 135 минг туп манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш белгиланган.

[gallery-14238]

Мавсум бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этди. Унда барча “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!”, деган эзгу ғояни қўллаб-қувватлаш ҳамда “Кузги дарахт экиш мавсуми”да фаол қатнашишга чақирилди.

ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар