French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда янги уйлар ўз эгаларига топширилди
07:05 / 2022-09-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманган вилояти Давлатобод туманида янги бунёд этилган кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами ҳамда янги уйларнинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат хизматчиларини, айниқса юртимизда жамоат тартибини сақлаш ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган ходимларни турар жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

[gallery-8629]

Давлатобод туманининг Тадбиркор маҳалласида қуриб битказилган ушбу уйлар учун 74 миллиард 452 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, “Ўзшаҳарқурилиш Инвест” МЧЖ буюртмасига асосан пудратчи ташкилотлар “Ланд Ҳаусе” МЧЖ ва “Дегрез Қурилиш Савдо Саноат Сервис” хусусий корхонаси томонларидан қуриб битказилди.

Давлат хизматчилари яшаши учун қурилган уйлар 3 йиллик имтиёзли даври мавжуд бўлиб, 25 фоизини давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилган ушбу турар жойлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига ажойиб туҳфа бўлди.

 

 
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА