Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда янги “Туризм кўчаси” барпо этилмоқда
17:50 / 2025-10-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида аҳоли ва тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратадиган янги “Туризм кўчаси” барпо этилмоқда. Узунлиги 3,1 километр бўлган мазкур йўл тубдан янгиланиб, замонавий инфратузилмалар билан таъминланяпти. 

Ушбу кўча бўйлаб “Сув тараққиёт” МЧЖ томонидан 315 миллиметрли янги сув тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда. Бунга 10 дан ортиқ махсус техника ва 30 дан зиёд сувсоз мутахассис жалб этилган. Сув таъминоти тизими янгиланиши аҳоли ва тадбиркорлар учун узлуксиз етиб бориши нафақат турмуш шароитини яхшилайди, балки тадбиркорлик ҳамда туризм соҳасидаги имкониятларни ҳам кенгайтиради. 

[gallery-25605]

Таъкидлаш жоизки, мазкур кўчада замонавий йўл қуриш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, 109 та хонадон ва 286 та нотурар объект таъмирланиши ҳамда 20 та янги бино барпо этилиши режалаштирилган. 

Аҳоли ва тадбиркорлар мазкур ислоҳотлардан мамнун. Уларга кўра, энг аввало ушбу ишлар кундалик ҳаётда катта қулайликлар яратиб, туризм салоҳиятини оширишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА