ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида аҳолига сифатли тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида навбатдаги муҳим лойиҳа амалга оширилди. Тумандаги 11-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов, нуронийлар, жамоат фаоллари ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари иштирок этди.
[gallery-26913]
Мазкур поликлиника 2 миллиард 757 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди. Янги бинода шифокорлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай иш шароити, беморлар учун кенг ва ёруғ қабул хоналари, диагностика ва профилактика хизматлари учун зарур жиҳозланган хоналар мавжуд. Поликлиника ҳудуддаги 21 минг 789 нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА