English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда
18:09 / 2026-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” тематик парки янги мавсум арафасида янада ободлаштирилмоқда.

Умумий майдони 58 гектарни ташкил этувчи ҳордиқ масканида спорт ва миллий ўйинлар майдонлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, 3,6 гектарлик сунъий кўл ва фавворалар, 2 504 ўринли амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шохобчалари ҳамда 32 гектар яшил ҳудуд барпо этилган. Мазкур маскан аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш инфратузилмасига эга.

[gallery-27881]

Шу билан бирга, “Янги Наманган шаҳарчаси” лойиҳаси доирасида кўп қаватли турар жой бинолари қурилмоқда. Жумладан, 21 қаватли уйлар барпо этилмоқда. “Яшил макон резиденцияси” турар жой мажмуасида ҳам қурилиш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Умумий қиймати 363 миллиард сўм бўлган мажмуа доирасида 9, 12 ва 21 қаватли турар жойлар, меҳмонхона, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Лойиҳа асосида замонавий инфратузилма ва йўл-транспорт тармоқлари изчил шакллантирилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА