ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод тумани “Ғалаба” туризм кўчасида нафақат сервис ва хизмат кўрсатиш, балки тиббиёт туризми ҳам жадал ривожланмоқда.
Ушбу кўчада “Раъно Мед” клиникасининг тўртинчи филиали ўз фаолиятини бошлади. Унинг тантанали очилиш маросимида нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-26732]
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда тиббиётни трансформация қилиш, халқ саломатлигини асраш йўлида қилинаётган ишларни санаб ўтиб, бу соҳада хусусий секторнинг улуши ортиб бораётганини қайд этди. Ҳозирда вилоятнинг ўзида 565 та хусусий клиника фаолият кўрсатаётгани бунинг далили. Ҳолбуки, мазкур рақам 2-3 йил аввал 200 та эди.
Янги клиниканинг лойиҳа қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Клиникага Германия ва Хитойдан замонавий жиҳозлар олиб келинган ҳамда 20 та янги иш ўрни яратилган.
Қандли диабетни аниқлаш ва даволашга ихтисослашган мазкур клиникада ушбу касаллик билан оғриган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Айниқса, улар жарроҳлик амалиётлари учун эндиликда мамлакатимиз пойтахти ёки хорижга боришларига тўғри келмайди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА