Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда муҳим лойиҳа ишга туширилди
08:15 / 2022-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида ҳар бирининг қуввати 60 МВтга тенг бўлган 2 та марказий қозонхона, 64,0 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари қуриш ва 400 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, 350 та кўп қаватли уй ва 37 та ижтимоий соҳа объектини барқарор иссиқлик билан таъминлаш имконияти юзага келди.

[gallery-8618]

Марказий қозонхоналарнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззақов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов сўзга чиқиб, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлида қилинаётган кенг қамровли ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг қозонхонанинг замонавий, рақамлаштирилган тизими, энерготежамкор технологиялари кўздан кечирилди.

Вазир бошчилигидаги мутасаддилар рамзий тугмани босган ҳолда Давлатободда илк марта қозонхоналарни ишга туширдилар.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА