ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Rancho MMS” хусусий корхонаси фаолият юритмоқда. Корхона ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида ноёб цитрус меваларини етиштириш орқали эътибор қозониб улгурди. Айни пайтда бу ерда 30 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган.
[gallery-27463]
Умумий майдони 6 гектарни ташкил этувчи иссиқхона хўжалигининг қарийб ярмида лимон, банан, ананас, мандарин ва папайя каби цитрус мевалари етиштирилмоқда. Қолган 3 гектар майдонда эса помидор ва бодринг парваришланяпти. Етиштирилаётган маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, цитрус мевалар билан бир қаторда кўчат ҳамда қулупнай етиштириш йўлга қўйилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА