Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда 50 нафар ўғил-қиз мактабни олтин медаль билан битирди
16:42 / 2024-06-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими А. Тожимирзаев ва сектор раҳбарлари билан умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ёшларнинг турли қатлам вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.   

Анъанавий “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил қилинган тадбирда аълочи ва намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 50 нафар мактаб битирувчисига олтин медаль топширилди.  

Учрашувда ёш спортчилар, олий таълим муассасалари талабалари, ёш тадбиркорлар, ёш ҳарбийлар, ёш раҳбар кадрлар ҳамда етакчилар, ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакиллари ўз ташаббус ва таклифларини, муаммоларини очиқ-ойдин баён этиб, ўзаро фикр алмашиши учун имконият яратилди.

[gallery-17909]

Маълумот учун. Жорий ўқув йилида тумандаги мактабларни жами 1 минг 547 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 986 нафари олий ўқув юртларига, 167 нафари техникум ва касб-ҳунар коллежларига кириш истагини билдирган бўлса, 394 нафар ўғил-қиз ҳунар ўрганиш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА