ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев Наманган вилояти Давлатобод туманида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб тумандаги қозонхонада бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишди.
Марказий қозонхонадан 152 та кўп қаватли уйнинг 7592 та хонадони ва 18 та ижтимоий соҳа объектига иссиқлик берилади. Қозонхонадаги техника ва ускуналарнинг энергия тежамкорлиги, йўқотишлар камлиги таъкидлаб ўтилди.
[gallery-14390]
Шунингдек, масъуллар Навбаҳор маҳалласидаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйлар ертўласига ўрнатилган ИТП ускуналарининг ишчи ҳолатини кўздан кечирди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан мулоқот ташкил этилиб, мавсумда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича фикр алмашилди. Аҳоли эътирозларига сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган чора-тадбирлар сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бош прокурор ўринбосари Б. Валиев Наманган шаҳрида ҳам ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Жараёнда Наманган шаҳар туғуруқ комплексида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган чора-тадбирлар сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ шаҳардаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида ҳам бўлди.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар