Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари ўз соҳибларига топширилди
20:01 / 2022-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига мувофиқ, кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида 23 нафар Фарғона вилояти вакиллари ҳам бор.

Вилоят ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотлари ўз эгаларига топширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мукофот соҳибларининг кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этиб, уларни байрам билан қутлади, эзгу тилаклар билдирди.

[gallery-8607]

Тақдирланган орасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар, фан, таълим, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари фидойилари бор.

Шунингдек, 56 нафар ташаббускор фуқаро ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди. “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти топширилди. Уларга мамлакатимиздаги санаторийларда даволаниш учун бир марталик бепул йўлланма ҳам берилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ олган сурат), ЎзА