Давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди
Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.
Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.
Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:
– 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
– 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
– 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.
ЎзА